Декабрь ойи об-ҳаво қандай бўлади? Ўзгидромет башорати


Ўзгидромет жаҳоннинг етакчи об-ҳаво марказлари маълумотларига таяниб бераётган баҳоларига кўра, ўлкамизда декабрь ойи ўртача нам ва ҳарорат бўйича меъёрларга яқин бўлади. Ой давомида ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқдан 0-5 даража совуққача, кундузи 10-15 даража илиқдан 0-5 даража илиққача ўзгариб туради.

Январь ва февраль тўғрисида гапиришга ҳали эрта. Фақат Ўрта Осиё қишларининг иқлимий хусусиятлари тўғрисида гапириш мумкин.

Одатда Ўзбекистонда қишлар қисқа ва кам қорли. Бу ерда қиш фаслининг ўзига хос хусусияти — ҳароратининг кескин ўзгариб туришида. Бунда иссиқ ҳаво тўлқинлари совуқ ҳаво билан алмашиб туради. Ҳарорат совуқ бўлганда ёққан қор ҳаво илиши билан эриб кетгани сабабли, барқарор қор қоплами ҳосил бўлмайди.

Деярли ҳар йили совуқ қишлардан ташқари ҳарорат тушиб кетадиган қисқа муддатлар кузатилади. Кечаси совуқ 10-13 даража, баъзан ундан ҳам паст бўлиши мумкин.

Ҳарорат 15-18 даражага кўтариладиган даврлар ҳам бўлади. Охирги кузатувлар давомида энг совуқ даврли қиш 2007-2008 йилга тўғри келганини кўриш мумкин. Ўшанда совуқ декабрнинг охиридан февралнинг ўртасигача давом этган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш