Канадада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ҳақида расмий маълумот берилди


Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги Элчихонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 27 ноябрь куни Канаданинг Онтарио провинсиясида асли ўзбекистонликларни ташиётган самолёт ҳалокати содир бўлган жой тегишли тузилмалар томонидан тўлиқ ўрганиб чиқилган, самолётнинг барча парчалари пухта таҳлил қилиш учун Торонто шаҳридаги махсус текширув марказига етказилган. Айни пайтда Канада маъмурлари билан биргаликда ҳалок бўлганларнинг жасадларини аниқлаштириш ва уларни қариндошларига топшириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Канадада 7 нафар ўзбекистонлик ҳалокатга учраган ва вафот этганди. 

Элчихона Канада ТИВ ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш идоралари вакиллари, авиаҳалокатида вафот этганларнинг қариндошлари ва яқинлари, Торонто шаҳри ва Техас штатидаги (АҚШ) ўзбек диаспораси билан яқин алоқада бўлиб турибди.

2 декабрь куни Ўзбекистон Элчиси Жавлон Вахабов Торонто шаҳрида Канада транспорт хавфсизлиги кенгаши вакиллари ва маҳаллий тергов идоралари билан учрашувлар ўтказади.



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш