Жамшид Қўчқоров Ўзбекистоннинг қанча қарзи борлигини маълум қилди


Олий Мажлис Сенати йигирма тўртинчи ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров сенаторларнинг Ўзбекистоннинг ташқи қарзи бўйича берган саволларига жавоб берди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Ж.Қўчқоровнинг қайд этишича, Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил якунига қадар 15 миллиард долларга етади.

Йил бошида бу борадаги кўрсаткич 9 миллиард доллар атрофида бўлган бўлса, октябрь ойи ҳолатига бу 13,5 миллиард долларни ташкил қилган.

Кредиторларни асосан халқаро молия ташкилотлари ташкил этади. Булар Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва бошқалардир.

Кредиторлар давлатлар ичида Хитой (2 миллиард доллар), Япония (1,5 миллиард доллар) етакчи.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш