Бухорода аянчли ЙТҲ: 3 киши ҳалок бўлди


2019 йил 29 ноябрь куни тахминан соат 07.00 да Бухоро вилояти Жондор туманида ЙТҲ содир бўлди дея хабар берди ИИВ хузуридаги тергов департаменти.

«Nexia-2» русумли автомашина ҳайдовчиси Тошкент-Қорақалпоғистон А-380 йўлининг 305 километирида ҳаракатланиб келаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши оқибатида, ушбу йўналишда келаётган «Higer» русумли автобуснинг олд қисмига бориб ўрилади.

Оқибатда «Nexia-2» автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчилари ҳодиса жойида вафот этган.

Айни пайтда, ҳодиса жойи тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, ЙТҲнинг келиб чиқиш сабаблари ва вафот этганларнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш