Канадада ўзбекистонлик оила самолёт ҳалокати натижасида қурбон бўлди


Ўзбекистонлик Отабек ва унинг оиласи 27 ноябрь куни ўзларининг олти кишилик хусусий самолётида Торонтодан 200 км. Шарқда жойлашган Кингстон шаҳрига учиб, манзилга бир километрча қолганида қулаб тушган. Ҳалокат оқибатида 7 киши вафот этган. Улар орасида 3 нафар бола бўлган.

Ҳозирча учоқ нега қулагани сабаби айтилгани йўқ. Аммо ҳаво булутли ва жуда кучли шамол эсаётган бўлган. Knopka.ca сайтининг ёзишича, ҳалокатга учраган Piper PA-32R енгил моторли самолётини излаб топишга бир неча соат сарфланди. Самолёт етиб бориш қийин бўлган, ботқоқ жойга қулаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Piper PA-32R самолёти АҚШда рўйхатдан ўтказилган, Баттонвил аэропортидан Торонтога йўналган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш