Доналд Трамп кутилмаганда Афғонистонга борди. У "Толибон" билан музокара қилмоқчи


Кеча АҚШ президенти Дональд Трамп кутилмаганда Афғонистонга ташриф буюрган. АҚШ президенти бу мамлакатда афғон президенти Ашраф Ғани билан ҳам учрашган.

Трамп “Толибон” билан музокараларни қайта бошламоқчи.

Бу Трампнинг Афғонистонга илк ташрифи ҳисобланади. АҚШ президенти Афғонистондаги америкалик ҳарбийларни Шукроналик куни билан ҳам табриклаган.

"Толибон" охирги пайтда анча хавфли тус олган. Бу террорчилик гуруҳи Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган Бадахшон вилоятидаги Нусай уездига тўпланишганди. Ҳозирча афғон ҳудудида ИШИД тор-мор этилгани айтилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш