Албанияда зилзила: қурбонлар сони кескин кўпаймоқда


Албанияда зилзила туфайли ҳалок бўлганлар сони 23 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Faktor нашри хабар берди.

Сўнгги маълумотларга кўра, 659 дан ортиқ киши жабрланган.

Бу рақамлар вақт ўтган сари яна ошиши мумкин.

Айни дамда ҳодиса жойларида мутахассислар ишламоқда.

26 ноябрда Албанияда 6,4 магнитудалик зилзила содир бўлди, ҳодиса жойи пойтахт Тиранадан унча узоқ эмас.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш