Бухорода икки овсиннинг уруши судгача етиб борди


Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти Шофиркон туман судида очиқ суд мажлисида ўзаро жанжал, яъни арзимаган сабаб туфайли ўзининг овсинига тан жароҳати етказган фуқаро О. Л. га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман суди раиси Ж. Жуманиёзов "Jahon.uz" га маълум қилди.

О. Л. 2019 йил 29 июль куни тахминан соат 1640 ларда Ғиждувон туман “Шарқ” МФЙда жойлашган “Хўжаи-Жаҳон” савдо комплекси олд кириш дарвозаси олдида овсини Ф. Н. билан ўзаро келишмовчиликлар натижасида жанжаллашиб, жанжал вақтида Ф. Н. нинг бош қисмига ғишт бўлаги билан қасддан уриб, унга Ғиждувон туман суд-тиббий экспертиза бўлимининг 2019 йил 2 августдаги 202-Т-сонли хулосасига кўра, унга соғлиғининг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказган.

Суд судланувчига нисбатан жазо тайинлашда амалдаги қонун талабларига ва Олий суд Пленуми томонидан берилган тушунтиришларга қатъий амал қилишни лозим топди.

Хусусан, Жиноят кодексининг 7-моддасига кўра, жиноят содир этган шахсга нисбатан у ахлоқан тузалиши ва янги жиноят содир этишининг олдини олиш учун зарур ҳамда етарли бўладиган жазо тайинланиши ёки бошқа ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилиши кераклигини инобатга олиб жазо тайинлади.

О. Л. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 109-моддасининг 2-қисми билан айбли деб топилди ва унга шу моддага асосан энг кам ойлик иш ҳақининг 25 баравари миқдорида, яъни 5 068 250 сўм жарима жазоси тайинланиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш