Бош Прокуратура: "Генерал-майор Дмитрий Пан қамоққа олинган"


Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан 2019 йил 19 ноябрь куни ИИВ Қоровул қўшинлари собиқ қўмондони генерал-майор Д.Панга нисбатан Жиноят кодексининг 301-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2019 йил 23 ноябрь куни Д.Пан ЖКнинг 301-моддаси 1-қисми билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, Тошкент ҳарбий судининг ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида “қамоққа олиш” қўлланилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. "Jahon.uz" ўз манбаларига таяниб, икки кун аввал бу ҳақда маълум қилганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш