Туркия фуқароси бошқарувидаги юк машинаси “Қамчиқ” довонида йўлдан чиқиб кетди ва хандаққа тушиб кетди


2019 йил 21 ноябрь куни соат 11:10 да “Қамчиқ” навбатчилик қисмига “Қамчиқавтойўл” ихтисослашган йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг навбатчи диспетчери томонидан тезкор ахборот келиб тушади.
Унга кўра, “Тошкент-Водий” йўналишида ҳаракатланиб келган Туркия Республикаси фуқароси А.Х. бошқарувидаги юк машинаси “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 249 км.да бошқарувни йўқотиб, йўлдан чиқиб кетгани тўғрисида хабар берилган.

Воқеа жойига зудлик билан 11-, 12-назорат постлари қутқарувчилари ва “Қамчиқ” қутқарув отрядидан A.Kaмилов бошчилигидаги қутқарув гуруҳи етиб борди.

Юк автомашинасини хандақдан чиқариб олиш учун “Tрансйўлқурилиш” компаниясининг 50 тонналик автокрани, “Қамчиқавтойўл” ИЙФУКдан 1 та юкловчи (погрузчик) техникалари жалб этилди.

ФВВ Матбуот хизмати хабарига кўра, Қутқариб олинган юк автомашинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатни давом этттириши учун барча ёрдам кўрсатилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш