Самарқандда газ ташийдиган машинадаги ёнғин сабаб 7 та транспорт ёниб кул бўлди


2019 йил 20 ноябрь куни соат тахминан 03:30 ларда Самарқанд вилояти Нуробод тумани ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Ғузор А-378 автомобил йўлининг 33-километрида жойлашган “Тимур ГАЗ” МЧЖга тегишли автомашиналар тураргоҳида ҳаракатсиз турган суюлтирилган газ ташишга мўлжалланган “MAN” русумли юк атомашинасида номаълум сабаларга кўра ёнғин келиб чиқиб чиқди.

Олов юкхонага ўтиб автомашинадаги суюлтирилган газ портлаши оқибатида ушбу автотураргоҳда турган суюлтирилган газ ташиш учун мўлжанланган 2 та “MAN” ва 1 та “ЗИЛ” русумли автомашиналар ҳамда “ДАФ” ва “ЗИЛ” русумли юк автомашиналари, шунингдек “HYUNDAI” русумли экскаватор ёниб кетган, дейилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарида.

Ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи, ФВВ ходимлари ва тез тиббий ёрдам автомашиналари жалб қилинган.
Дастлабки маълумотларга кўра ҳайдовчиларнинг бир нафари тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат этган, қурбонлар йўқ.

Ҳозирда ёнғинни келиб чиқиш сабаби аниқланмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш