Навоийда мактаб директори 9400 доллар пора билан қўлга тушди


Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси, ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.

Унда маълум бўлишича, Навбаҳор туманидаги 12-сонли мактаб директори А.О. хусусий корхона раҳбари С.Ҳ.дан туман ҳокимлиги орқали гранит қазиб олиш учун ер ажратиш масаласини ҳал қилиб бериш эвазига ундан 16 000 АҚШ доллари талаб қилиб, пулнинг бир қисми сифатида 9 400 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.О.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш