Боливия президенти норозиликлар фонида истеъфо берди


Боливия президенти Эво Моралес истеъфога чиқишини эълон қилди. У ҳарбийлар бу лавозимда қолишини сўраган бўлса ҳам, кетишини айтган.

Моралес давлат радиосига берган интервьюсида одамларни ҳамоя қилиш мақсадида истеъфо берганини маълум қилган.

20 октябрь куни Боливияда президентлик сайлови натижаларидан норозилар намойиш бошлади. Уч ҳафталик можароларда 400 дан ортиқ киши жабрланди.

Аввалроқ, Моралес Боливия давлат тўнтариши арафасида турганидан огоҳлантирганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш