Рэппер АҚШ президенти бўлмоқчи


АҚШлик рэппер Канье Уэст 2024 йилги президентлик сайловларида ўз номзодини қўймоқчи. Бу ҳақда у Fast Company фестивалида маълум қилди, дея хабар беради The Hollywood Reporter.

Канье Уэст янги кроссовкаларни тақдимот қилаётиб, бу ҳақда гапирган.

Канье Уэст президент бўлиши ҳақида биринчи марта гапирмаяпти. У бундан 4 йил аввал ҳам худди шундай баёнот билан чиққанди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда навбатдаги сайловлар 2020 йилда бўлиб ўтади. Асосий номзодлар: Доналд Трамп, Берни Сандерс, Жой Байден ва бошқалар.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш