Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров Ўзбекистон ММА ассоциацияси раҳбари бўлди (Фото)


Президент хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Отабек Умаров ММА ассоциациясига раҳбар бўлгани айтилмоқда. 

Отабек Умаров спортчилар билан учрашиб уларнинг машғулот жойлари билан ҳам танишган. Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеода Отабек Умаровнинг ёнида Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг собиқ биринчи ўринбосари, Муайтай федерацияси собиқ раиси, Таэквандо ВТФ федерацияси раҳбари Шерзод Тошматов ҳамда сўнгги пайтларда ўзаро келишмовчиликлар сабаб омма эътиборида бўлган машҳур спортчи Мурод Хонтўраевни кўриш мумкин.

Бундан ташқари, кутилганидек ўзбекистонлик энг машҳур ММАчи Суннат Илясов ҳам шу жамоа таркибидан жой олган.

Тан олиш керакки, бу жамоада спортнинг энг машҳурлари жам бўлишибди.



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш