Ветеренария соҳасида янги таълим муассасаси ташкил этилди


“Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида чорвачиликни жадал ривожлантириш бўйича комиссия ташкил этилди.

Чорвачиликни ривожлантиришдаги тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, чорвачилик соҳасига аҳолини кенг жалб қилиш, уларнинг чорвачилик билан шуғулланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш Комиссиянинг асосий вазифаларидан этиб белгиланди.

Қарор билан Самарқанд ветеринария медицинаси институтининг Нукус филиали қошида Ветеринария техникуми ташкил этилди.

Қарорга кўра, Филиал бакалавриатига 2020/21-2022/23 ўқув йилларида қабул параметрларини шакллантиришда Бўзатов, Мўйноқ, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларида 5 йил ишлаб бериш шарти билан ушбу туманлар бўйича давлат гранти асосида алоҳида мақсадли қабул кўрсаткичлари назарда тутилади.

Қарор билан, шунингдек, Қорақалпоғистонда чорвачиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар дастури тасдиқлан

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш