Боливия президенти давлат тўнтариши хавфидан огоҳлантирди


Боливия президенти Эво Моралес мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳаракат қилинганини таъкидлади. Моралес бу ҳақда Твиттерда ёзган.

Унинг фикрича, "мамлакатда агрессив кайфиятдаги кучлар тўнтариш қилишга уринмоқда".

Президентнинг фикрича, мамлакат бунга қарши тура олади.

Айтиш жоизки, Боливияда 20 октябрь куни президент сайловидан кейин намойишлар бошланган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш