Собиқ вазир, Президентнинг собиқ давлат маслаҳатчиси, собиқ ректор Баҳодир Ходиевга нисбатан жиноят иши очилди


Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва ундаги коррупцион ҳолатлар ортидан олинган ректор масаласи шу кунларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.

“Jahon.uz” ишончли манбаси хабарига кўра, ректор ишдан олингач Прокуратура университетда текширув бошлаган.

Тошкент шаҳар прокуратураси тергов гуруҳи (Гуруҳда депатамент, солиқ идоралари ходимлари ҳам бор) Жиноят кодексининг бир қатор моддалари (Катта эҳтимол билан ЖКнинг 167-моддаси, 205-, 210-моддалари тартибида жиноят иши очилган) билан жиноят иши қўзғатгани айтилмоқда.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни университетда Президент маслаҳатчилари, ДХХ, Прокуратура органлари ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилган ва айнан шу йиғилишда Баҳодир Ходиевнинг лавозимдан олингани маълум бўлган эди.

Собиқ вазир, Президентнинг собиқ давлат маслаҳатчиси, собиқ ректор Баҳодир Ходиевга нисбатан жиноят иши очилгани расман маълум қилинмади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш