Навоийдаги ёнғинда 4 ёшли бола қутқариб қолинди


7 ноябрь куни Навоий шахар ФВБ ЁХБ навбатчилик қисмига шаҳарда жойлашган кўп қаватли уйнинг ошхонасида ёнғин юз бергани тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабар олингач, бошқарма қутқарувчилари 1 та қутқарув ва 2 та ёнғин ўчириш техникалари билан воқеа жойига зудлик билан етиб боришди.

Ёнғин ўчириш автонарвони тўртинчи қаватга ўрнатилиб, махсус гидравлик қайчи ёрдамида хонадоннинг темир панжаралари кесиб олинган ва аланга ичида қолган 4 ёшли болакай қутқариб олинди.

Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган. 2015 йилда туғилган Мирзиё Фаррух ўғли соғ-саломат ота-онасига топширилди.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар аниқланмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш