Шавкат Мирзиёев банк фаолияти бўйича янги қарорни имзолади


“Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳрири Президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди. 

Қонунга мувофиқ, банклар амалга оширадиган операциялар рўйхати бир қатор янги банк операциялари билан тўлдирилди.

Хусусан, қимматбаҳо металлардан ясалган тангаларни сотиб олиш ва сотиш, электрон пулларни чиқариш, улардан фойдаланиш ва тўлаш каби операциялар шулар жумласидандир.

Қонун билан, шунингдек, кредиторлар ва омонатчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида банклар учун тақиқланган ёки чекланган фаолиятга оид нормалар белгиланди.

Қонунга кўра, банк устав капиталининг энг кам миқдори юз миллиард сўмни ташкил этиши лозим.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш