Ўзбек элчиси Латвия президентига ишонч ёрлиқларини топширди


5 ноябрь куни Ригада Ўзбекистон Республикасининг Элчиси Қадамбай Султанов Латвия Республикаси Президенти Эгилс Левитсга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди. 

Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги ҳамкорликнинг кун тартиби, минтақавий ва халқаро кўп томонлама тузилмалар, жумладан Европа Иттифоқи, БМТ доирасидаги алоқаларнинг кўплаб масалалари ва Марказий Осиёда минтақавий ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Халқлар ўртасидаги алоқаларни (пеопле-то-пеопле тиес) мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари таъкидланди.

Учрашувда Латвия Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Солвейга Силкална ҳам иштирок этди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш