Жозе Моуриньо фаолиятини "Арсенал"да давом эттириши мумкин


"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо ўз ишини "Арсенал" клубида давом эттириши мумкин.

"Канонирлар" ҳозирда АПЛда қийинчиликларга дуч келмоқда, жамоа бош мураббийи Унаи Эмери эса танқид остида қолган. Жамоа АПЛда бир текис ўйин намойиш эта олмаяпти, кучсиз жамоаларга ҳам очко улашмоқда. Масалан охирги учрашувда "Кристал Пэлас" "тўпчилар"нинг уйидан бир очко билан қайтишга муваффақ бўлди. 

"Арсенал" эса АПЛда 10 турдан сўнг 16 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Моуринью Эмери истеъфога чиққан тақдирда "Арсенал"ни бошқариш истагини билдирди. Португалиялик мутахассис 2018 йил МЮдан кетгандан буён бекор юрибди. 

Ўз навбатида Эмери "Арсенал" 1996 йилдан бери бошқарган Арсен Венгернинг ўрнига келганди. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш