Саудия валиаҳд шаҳзодаси Трампни ИШИД етакчиси Бағдодий ўлдирилгани билан табриклади


Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон АҚШ президенти Доналд Трампни ИШИД раҳбари ал-Бағдодийнинг йўқ қилингани билан табриклади.

Бу ҳақда Оқ Уй матбуот хизмати хабар берган.

Трамп табрикни ўзаро телефон мулоқоти вақтида қабул қилган.

АҚШ раҳбари шаҳзодага ўзаро ҳамкорлик юзасидан миннатдорчилик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 27 октябрь куни Доналд Трамп ИШИД етакчиси Бағдодийнинг йўқ қилингани хусусида баёнот берганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш