Кремль Бағдодийнинг ўлдирилгани бўйича хабарга изоҳ берди


Россия лидери Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг ИШИД раҳбари йўқ қилингани бўйича баёнотига изоҳ берди.

Песковнинг айтишича, у Россия мудофаа расмий вакили Игорь Конашенковнинг расмий баёнотига эътибор қаратишни сўраган.

Конашенков айтишича, Бағдодийнинг навбатдаги "ўлими" Сурия ва Идлибдаги мавжуд вазиятга ҳеч қандай бурилиш ясамайди, уни яхшиламайди.

"Конашенковнинг изоҳига эътибор беринг"- дея таъкидлаган Песков.

Аввалроқ, Доналд Трамп ИШИД етакчиси ал-Бағдодий ўлдирилганини маълум қилган. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш