Тошкентда “пора” билан ушланган ҳоким ўринбосарининг уйидан 1,5 млн. доллар ва авиачипта топилди



Тошкент шаҳар, Юнусобод туман ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Э. З. ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан “пора” билан қўлга олинган.

Бу борада расман маълумот берар экан “Jahon.uz” ишончли манбаси Э.З. 11 октябь куни ўз ишхонасидан қўлига кишан тақилган ҳолатда олиб кетилган.

5 минг АҚш доллари миқдоридаги пора олганликда гумонланиб жиноят ишига жалб қилинган Э.З.га нисбатан тергов органи унга нисбатан кейинчалик айблов эълон қилган.

Ишончли манбанинг хабарига кўра, суд Жиноят кодексининг 210-моддаси билан айбланаётган Э.З. га нисбатан эҳтиёт чорасини қамоқ қилиб белгилаган.

“Jahon.uz”нинг ишончли хабарига кўра, унинг уйида тезкор тинтув ҳаракатлари ўтказилганда 1,5 млн. АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари ҳамда хорижга чиқиб кетиш учун авиачипта ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳолат юзасидан ҳозирча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар расман маълумот беришгани йўқ ва биз ҳам бу маълумот қанчалик ҳақиқатлиги борасида журналистик суриштирувларимизни бошладик.

Эслатиб ўтамиз, Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 400 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олинган ва кейинчалик суд уни оқлаган эди, лекин 205-модда тартибида айбдор бўлгани сабаб у манзил колониясига юборилган эди.

Э. З. Юнусобод туман ҳокими ўринбосарлигига қадар “Ўзуйжойжамғармабанк”, “Makon Kapital Invest” МЧЖда фаолият юритган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш