Француз сиёсатчиси Туркияни НАТОдан чиқариб юборишни таклиф этди


Франциянинг "Миллий бирлик" партияси раҳбари Марин Ле Пен Туркияни НАТОдан чиқариб юборишга чақирди. Сиёсатчи бу ҳақда RCI радиостанцияси эфирида таъкидлаган.

Ле Пеннинг сўзларига кўра, бунга Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳаракатлари сабабчидир. Туркия бу операциялар орқали Шимолий Атлантика шартномаси шартларини "бузмоқда".

Шунингдек, партия раҳбари Туркияга "ҳеч қандай қаршилик қилмаган" Европа Иттифоқини ҳам танқид қилган.

Марин Ле Пен француз миллатчиларини бирлаштирган партия бошлиғи бўлиб, сўнгги президентлик сайловларида Эммануэль Макронга имкониятни бой берган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш