Ўзбекистон делегацияси халқаро авиакосмик ва мудофаа технологиялари кўргазмасида қатнашди


Жанубий Корея Миллий мудофаа вазирининг Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирига йўллаган расмий таклифига биноан мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари полковник Ойбек Ортикович Исмоилов бошчилигидаги ҳарбий делегация жорий йилнинг 13—18 октябрь кунлари Корея Республикасининг Сеул шаҳрида бўлиб ўтаётган “Seoul ADEX-2019” Халқаро авиакосмик ва мудофаа технологиялари кўргазмасида иштирок этмоқда.

“Seoul ADEX-2019” Халқаро авиакосмик ва мудофаа технологиялари кўргазмаси – бу муҳим жисмоний ва ҳарбий шахслар ҳамда бошқа мутахассисларнинг соҳада эришилган сўнгги ютуқлари намойиши ва янги технологиялар алмашинуви, иштирокчиларнинг муҳим учрашув ва амалий музокаралар жойлиги билан аҳамиятли.

“Seoul ADEX-2019” Халқаро кўргазмаси давомида Ўзбекистон делегацияси Жанубий Корея томонидан Сеул шаҳри яқинидаги KINTEX - Korea International Exhibition марказ ва “Чхонджу” аэродромида тақдим этилган Ҳарбий ҳаво кучлари қуроллари, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қурилмалари, учувчисиз учиш аппаратлари, ердаги қурол-аслаҳа, ҳарбий техника ва экспонатлар ҳамда бошқа Корея Республика корхоналарининг хизмат турлари билан танишди.

Шунингдек,Халқаро авиакосмик ва мудофаа технологиялари кўргазмаси давомида полковник Ойбек Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси учун мудофаа саноати ассоциацияси раиси ва бир қатор Корея ва бошқа хорижий компаниялар раҳбарлари ва вакиллари, шу жумладанЖанубий Корея мудофаа вазирининг ўринбосари Су Чо Сук билан учрашувлар ташкил этилиб, ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорлик, Мудофаа вазирлиги қўшинларига замонавий технологияларни жалб этиш, ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ҳамда тажриба алмашинуви, турли хизматлар кўрсатиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Бугунги кунда “Seoul ADEX-2019” Халқаро кўргазмасида мудофаа вазирининг қурол-аслаҳа ва қуроллантириш бўйича ўринбосари полковник Ойбек Исмоилов бошчилигида делегация ўз ишини давом эттирмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш