Башар Асад: "Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳаракатлари тажовуз ва босқинчиликдир..."


Сурия президенти Башар Асад Туркиянинг Сурия шимолида курд ҳарбий бўлинмаларига қарши бошлаган "Тинчлик булоғи" операциясини кескин қоралаб чиқди.

Мазкур ҳарбий ҳаракатлар жорий йилнинг 9 октябридан бошланган эди. 

"Туркиянинг Сурия шимолидаги ҳаракатлари тажовуз ва босқинчиликдир..."-, дея ёзган у Twitterдаги саҳифасида.

Асаднинг сўзларига кўра президент Эрдўғон Сурияга қарши "жинояткорона тажовуз" қилмоқда.

Шунингдек, қатор Ғарб давлатлари, жумладан АҚШ Туркияни мазкур операцияни тўхтатишга чақирмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш