Олий суд раҳбариятида тайинлов. Беш йилга қамалган Б.Деҳқоновнинг ўрнига янги ўринбосар келди


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 23-ялпи мажлисида Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилди.

«Kun.uz» сайти хабарига кўра, Олий суд аъзолигига тўрт нафар номзод Конституциянинг 93-моддаси ва «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 63-моддасига асосан, президент тақдимномасига биноан Сенатда овозга қўйилди. Шу тариқа сенаторлар Рахат Аминбаевич Исмайлов, Санобар Турсуновна Мамадалиева, Шамсиддин Мамарежебович Тожиевни ўн йил муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайладилар.

Бундан ташқари, Икром Тўхтамуродович Муслимовни муддатсиз даврга Олий суд раиси ўринбосари, Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимини эгаллади. Ушбу вазифада аввал ишлаган Б.Деҳқонов 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. 


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш