Эҳтиёт бўлинг! 50 минг сўмликни сохталаштирганлар қўлга олинди


Фарғона шаҳар, Мехрибонлик маҳалласида яшовчи фуқаро Мансур В. (1998 й.т., ишсиз) "Epson Stylus Photo PX600" русумли рангли принтер ёрдамида 21 дона 50.000 сўм купюрадаги жами 2.150.000 сўм қийматдаги қалбаки пуллар тайёрлаб, уларни ўтказганлиги аниқланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновнинг Телеграм канали маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 11.10.2019 йилда Мансур В.га нисбатан ЖКнинг 176-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш