Пентагон раҳбари Туркиянинг Сурия шимолидаги юришларига қарши чиқди


АҚШнинг бош ҳарбий тузилмаси ҳисобланган Пентагоннинг раҳбари Марк Эспер Туркияни Сурия шимоли-шарқида бошланган "Тинчлик булоғи" ҳарбий операциясини тўхтатишга чақирди.

У бундай баёнот билан Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар билан телефон мулоқоти вақтида чиққан.

Туркларнинг Сурия чегаралари бўйлаб "Тинчлик булоғи" режасини бошлаганига кўп бўлмади. Расмий Анқара буни ўз давлатчилиги ва жаҳон ҳамжамияти учун керакли ҳаракат дея ҳисобламоқда. Унга кўра, турклар Сурия шимолидаги курд ҳарбий бўлинмаларига қарши кураш олиб боради. 

Ўз навбатида АҚШ президенти Доналд Трамп мамлакат қўшинлари Сурияни тарк этишини ва "туганмас уруш"ни тўхтатишини маълум қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш