Подполковник Баҳром Зулфиқоров мудофаа вазирлиги матбуот котиби лавозимини эгаллади


Подполковник Зулфиқоров Баҳром Билолидинович мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлига Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти маълум қилди. 

Баҳром Зулфиқоров 1980 йилда Андижон вилоятининг Бўз туманида туғилган. 2001 йилда Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртини имтиёзли диплом билан, 2008 йилда эса Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясини тамомлаган.

Бунга қадар Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида хизмат қилган.

Эслатиб ўтамиз, мудофаа вазирининг матбуот котиби бир вақтнинг ўзида Мудофаа вазирлига Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти бошлиғи саналади.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш