Деҳқонободда “Ласетти” ва “Камаз” тўқнашди: 4 киши ҳалок бўлди


Жорий йил 11 октябрь куни соат 04.00лар атрофида Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи “Олмаота – Тошкент – Термиз” йўналишидаги халқаро автомобил йўлида “Ласетти” ва “Камаз” русумли автомашиналар тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, автоҳалокат оқибатида жами 5 нафар фуқародан 4 нафари воқеа жойида вафот этган. Бир нафари, 1967 йилда туғилган Х.Б. Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Беморга “Ўнг билак суягининг типик кисмидан ёпиқ синиши” ташхиси қўйилган. Айни пайтда шифокорлар унга даво муолажаларини кўрсатмоқда.

Ушбу вазият Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатъий назоратга олинган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш