Миришкор ҳокими сўконғичлиги учун узр сўради


Куни кеча ижтимоий тармоқларда маккажўхори ўғирлаган фуқарони ҳақоратлаб, изза қилган шахс видеоси тарқалди. 

Ушбу шахс Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов бўлиб чиқди. 

Ҳоким видеода анчагина қизишган ва оддий фуқарони қўпол гаплар "сийлаган". 

Ижтимоий тармоқларда ҳануз ҳокимни қоралаш ва ёнини олиш кампанияси давом этмоқда. Кўпчилик сўконғич ҳокимни қораласа, унинг ҳаракатини оқлайдиган айримлар ҳам топилди. 

"Аввало шу холат бўлишига бош сабабчи ким? Бабай эмасми? Ха макка егинг кепти, тагингда машинанг ва унга газ қуйишга пулинг бор экан, нега маккани сотиб олмайсан? Нега ўз набираларинг билан макка ўғирлагани тушасан? Уларни психикасида эртага бировни нарсасини сўрамай олиш нармални нарса экан, эгаси кўрмаса бўлди экан деган тушунча кириб қолмайдими?" дея ёзади Нурбек Алимов. 

Аммо ҳокимнинг этикасизлик ва оғзи шалоқликда айблаётганлар жуда кўп. 

Равшан Комилов бугун, 9 октябрь куни "Дарё" интернет нашрига берган интервьюсида барчадан кечирим сўради. Ҳоким узрининг тўлиқ видеосини ушбу ҳаволада кўриш мумкин. 



ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш