Самарқандда хот-догдан заҳарланиш бўйича жиноий иш очилди


Самарқандда 26 нафар киши хот-догдан заҳарлангани хабар қилинган эди. Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, бу иш юзасидан жиноий иш қўзғатилган. 

2019 йил 09 октябрь куни соат 09-30да Самарқанд шаҳар ДСЭНМ томонидан берилган қўшимча хабарга кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жами 25 нафар фуқаролар «Овқатдан захарланиш токсикоинфекцияси енгил-ўрта даражаси» ташхиси билан ётқизилган.

Ушбу фуқаролар «хот-дог» маҳсулотларини харид қилиб, истъемол қилганликлари натижасида соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага мурожаат қилишганлиги ҳақида илгари хабар берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар прокуратураси томонидан ЖК 257-1-моддаси 1-қисми (Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши тергов ҳаракатларини олиб боришлик учун шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБга юборилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш