Украинада Петр Порошенкога ёдгорлик ўрнатилди


Украинанинг Запорожье шаҳрида собиқ президент Петр Порошенкога ёдгорлик пайдо бўлди. Ушбу объект суратини фойдаланувчи Михаил Шнайдер тармоққа жойлаган.

"Бу нарсага қандай ташхис қўйиш мумкин, кимдир айта оладими?" —дея изоҳ ёзган пост эгаси.

Маълумотларга кўра, ушбу ёдгорлик ўрнида коммунистлар доҳийси Лениннинг ҳайкали бўлган. Украинада сўнгги йилларда Лениннинг 1,3 минг ҳайкали йўқ қилинган.

Порошенко Украинани 2014-2019 йилларда бошқарган, мамлакатнинг бешинчи президентдир. Айни дамда унга нисбатан 13 та иш очилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш