Трамп Суриядаги "интиҳосиз уруш"дан чиқишга қарор қилди


АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ Суриядаги "интиҳосиз уруш"дан чиқиши зарурлигини айтди. Бу ҳақда у Твиттердаги саҳифасида ёзган.

"Бу охири кўринмайдиган урушдан чиқиш ва аскарларимизни ортга қайтариш вақти келди", —дея ёзган АҚШ лидери.

Унинг сўзларига кўра, бу муаммони Туркия, Евроиттифоқ, Сурия, Эрон ва Ироқ, Россия ва курдлар ҳал этмоғи керак.

Эслатиб ўтамиз, Суриядаги можароларда АҚШ курдлар ва Сурия демократик кучлари дея номланган мухолифатчиларни қўллаб-қувватлайди. 


ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш