Хоразм вилояти ҳокими боксчи Дилшодбек Рўзметовга "Спарк" совға қилди


Яқинда Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида ниҳоясига етган бокс бўйича жаҳон чемпионатида миллий терма жамоамиз аъзолари ватанпарварлик намунасини кўрсатиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди.

Улар орасида боксчи Дилшодбек Рўзметов ҳам бор бўлиб, ҳукуматимиз томонидан “Келажак бунёдкори” медалига лойиқ кўрилди. Шунингдек, Президентимиз совғаси 6 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти ва “Gentra” автомобили билан тақдирланди. 

Дилшодбек Хоразм вилоятида катта шодиёна билан кутиб олинди. Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатининг “Бокс маркази” хиёбонида бўлиб ўтган тантанада сўзга чиққан Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов мамлакатимиз боксчиларининг катта ютуғига ўзининг муносиб улушини қўшган хивалик Дилшодбек Рўзметовга “Spark” автомобили, унинг мураббийи Илҳом Саъдуллаевга замонавий русумдаги телевизор совға қилди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш