Саудия Арабистонида аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди


Саудия Арабистонида тарихда илк бор аёлларга армияда хизмат қилишга рухсат берилди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Таъкидланишича, аёлларга ҳар қандай турдаги қисмларда сержант лавозимигача хизмат қилишга ижозат берилган.

Мамлакатнинг фуқаро мудофааси бўйича марказининг собиқ рахбари Ҳасан аш-Шаҳрининг айтишича бу аёлларга кенг имкониятлар очади.

Аввалроқ мамлакатда аёлларнинг ёлғиз саёҳат қилишига рухсат берилганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш