Бекободда болалар заҳарланган боғча вақтинча ёпиб қўйилди


Бекободдаги 15-сонли мактабгача таълим ташкилоти (МТТ)да 19 нафар бола "Ўткир диарея, гастроэнтерит" ташхиси билан шифохонага келтирилгани ҳақида хабар берилганди. Мактабгача таълим вазирлиги ушбу ҳолатни чуқур ўрганиб чиққан.

Боғчадаги сув, озиқ-овқат, ошхона жиҳозлари, ходимлар қўли ва кийимларидан суртмалар, овқатнинг суткалик намунаси, шунингдек касалхонага ётказилган болалардан анализлар олиниб, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказига юборилган.

Ўрганиш жараёнида қуйидаги камчиликлар аниқланган:

- Ariston сув иситгичи ишчи ҳолатида эмас;

-дезинфекция ва ювиш воситаларининг захираси мавжуд бўлишига қарамай ходимлар уларни ишлатмайди;

-гуруҳларда эмалланган идиш-товоқ етарли эмас;

-гуруҳларга ичимлик суви қўйилмаган;

-27 сентябр кун таомномасига бир-бирига мос келмайдиган таомлар киритилган (бодринг ва кисель, қуюлтирилган сут ва олма);

- ўтказилган текширув жараёни овқат тайёрлаш блоки ҳамда гуруҳларда санитария қоидаларига риоя қилинмаган.

Текширув натижалари асосида раҳбар, ҳамшира ва озиқ-овқат блоки масъул ходимларига нисбатан лавозимдан озод этишгача бўлган маъмурий чоралар кўрилиши мумкин.

Айни вақтда Бекободнинг 15-сонли МТТ фаолияти вақтинча тўхтатилган. У ерда ювиш ва дезинфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш