Танзила Норбоева Фарғона ҳокими масаласи юзасидан Сенат йиғилиши бўлишини айтди


Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев масаласи шу кунларда тинмаяпти. Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам масала юзасидан баёнот берди. 

«Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи 2 кундан буён жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиб келинмокда.

Муҳокамалар жараёнида Ш.Ғаниевнинг хатти-ҳаракатлари кенг омма орасида салбий эътирозларга сабаб бўлмокда.

Шу муносабат билан ушбу ҳолат юзасидан бугун Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши ўтказилишини маълум қиламан» дейди Норбоева.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш