“UFC Fight Night" : Маҳмуд Муродов италиялик Алессио Ди Киркиони мағлубиятга учратди


Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида ўтказилган “UFC Fight Night 160“ турнирида ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов италиялик Алессио Ди Киркио билан рақобатлашди.

Ўзбекистонлик спортчилар ўртасида биринчилардан бўлиб “UFC” мусобақасида иштирок этган М.Муродов ўзининг дебют жангини муваффақиятли ўтказди. Маҳмуд уч раунд давом этган беллашувда Алессио Ди Киркиони 29:28, 29:28, 29:28 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Маълумот учун, Алессио Ди Киркио “UFC” мусобақасида олти бор иштирок этган

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш