Лионель Месси - дунёнинг энг яхши футболчиси!


Италиянинг Милан шаҳридаги «Ла-Скала» опера театрида ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини (The Best) аниқлаш маросими бўлиб ўтди.

Номинациялар ғолиблари билан танишинг:

Йилнинг энг яхши эркак футболчиси – Лионель Месси («Барселона», Аргентина)

Йилнинг энг яхши аёл футболчиси – Меган Рапино (АҚШ миллий жамоаси).

Йилнинг энг яхши эркаклар жамоаси мураббийи – Юрген Клопп («Ливерпуль»).

Йилнинг энг яхши аёллар жамоаси мураббийи – Жилл Эллис (АҚШ миллий жамоаси).

Йилнинг энг яхши эркак дарвозабони – Алисон Беккер («Ливерпуль», Бразилия).

Йилнинг энг яхши аёл дарвозабони – Сари ван Венендал (Нидерландия миллий жамоаси)

Йилнинг энг чиройли голи муаллифи – Даниэль Жори («Дебрецен»).

Мавсумнинг энг яхши мухлислари – Николас ва Сильвия Грекко (Бразилия).

Fair Play (Ҳалол ўйин) соврини соҳиби – Марсело Бьелса («Лидс» бош мураббийи).

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш