Тошкентдаги масжидлардан бирида ўғирлик содир этилди


16 сентябрь куни «Чўпон-ота» масжидида 21 ёшли Хусниддин К. 18 ёшли Жамшед Р. намозга кирганлигидан фойдаланиб, Жамшед Р.га тегишли бўлган ва ичида шахсий буюмлар ҳамда 894.000 сўм пул бўлган портфелни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. 

Тошкент шаҳар ИИББ расмий канали бу ҳақда маълум қилди. 

Хусниддин К. тезда қўлга олинган.

Хусниддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш