Италия чемпионати ўйини ирқчилик туфайли тўхтатилди


Италия чемпионатининг навбатдаги туридан ўрин олган «Аталанта» — «Фиорентина» учрашуви ирқчилик туфайли тўхтатилди. Бу ҳақда Goal.com хабар берди.

Ирқчилик мазмунидаги ҳақорат «Фиорентина» ўйинчиси Далберт номига йўналтирилган. Учрашув ҳаками бразилиялик футболчи бу ҳақдап шикоят қилгач, матчни тўхтатган.

Бу футболчини биринчи бор ҳақоратлаш ҳолати эмас. Бунга қадар Милан «Интери» мухлислари ҳам белгиялик футболчи Ромела Лукаканинг шахсиятини ерга уришган эди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш