Қирғизистон бош вазири тожик чегарачилари билан отишма бўлган ҳудудда тезкор йиғилиш ўтказди


Қирғизистон бош вазири Мухаммедкалий Абилгазиев мамлакатнинг тожик чегарачилари билан можаро содир бўлган ҳудудига ташриф буюрган. Бу ҳақда қирғиз ҳукумати сайти хабар берган.

Абилгазиев бу ерда маҳаллий аҳоли билан учрашган ва жабрланганлар ётган шифохонага борган.

Бундан ташқари вазир тожик чегарачилари билан отишма бўлган ҳудудда тезкор йиғилиш ўтказган. Аммо йиғилиш тафсилотлари очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, қирғиз-тожик чегарчилари отишмасида бир нафар хизматчи ҳалок бўлганди.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш