Ангрен поезд вокзалида носозлик юз берди


Жорий йил 13 сентябрь куни соат 09:25 да ташқи электр тармоғида юзага келган носозлик туфайли, Тошкент – Андижон йўналишида ҳаракатланаётган №60-сонли йўловчи поезди Ангрен вокзалида 50 дақиқа тўхтаб қолган.

Кўрилган чора-тадбирлар туфайли, юзага келган носозлик бартараф қилиниб, темир йўлга етказиб берилаётган энергия таъминоти тикланган. Айни дақиқада электропоездларнинг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилган.

"Ўзбекистон темир йўллари" мазкур ҳолат юзасидан узр сўраган. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш