Сергели тумани ҳокими ўзгарди


Бахтиёр Шамуратов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Бугунга қадар Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган. Унга қадар давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Сергели туман ҳокимликларида, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.

"Бахтиёр Шамуратовни табриклаймиз ва Сергели туманининг ҳар томонлама ривожланишига муҳим ҳисса қўшишига умид қиламиз" дейилади пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Аввалги ҳоким  Нозим Ҳусанов Меҳнат вазири лавозимини эгаллаган. 

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш