Россия ташқи ишлар вазири Лавров: "Суриядаги уруш тугади"


Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриядаги урушнинг ҳақиқатда тугаганини маълум қилди. Бу ҳақда "Труд" нашри ёзмоқда.

Россиялик амалдорнинг сўзларига кўра мамлакат нормал ҳаётга қайтмоқда. Қуролли низоларни фақат Идлибга ўхшаш низоли ҳудудларда кузатиш мумкин.

Сурияда 2011 йилги намойишлар тўлқини аввал фуқаролар уруши, сўнгра ИШИДга қарши курашга қўшилиб кетганди. Шунингдек, расмий президент Башар Асад 2015 йилда Россиядан ёрдам сўрагач, рус самолётлари мамлакатда ҳарбий амалиётларни бошлаганди.

2017 йилда ИШИД устидан тўлиқ ғалаба қозонилгани эълон қилинган.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш