Қувада фуқаро МИБ ходимини темир билан уриб жароҳатлади


МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т (1997 й.т.) қарздор М.Х. дан (1986 й.т.) алимент ундириш ҳақидаги қарор ижросини таъминлаш мақсадида унинг яшаш хонадонига борганда, у МИБ ходимининг фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, темир жисм билан унинг оёғига уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 10 сентябрь куни туман прокуратураси томонидан М.Х. га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Жаҳон янгиликлари яна кўриш